Нега Владимир Путин ва Бразилия президенти Жаир Болсонару қўл беришди?
Россия президенти Владимир Путин ва Бразилия президенти Жаир Болсонарунинг учрашуви қўшимча ижтимоий масофасиз — COVID-free режимида ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин Франция президенти Эммануэл Макрон, Германия канцлери Олаф Шолц, улардан сал аввалроқ Эрон президенти Иброҳим Раисий билан учрашувларида музокараларни 4 метрлик стол атрофида ўтказганди.
Макрон ва Шолц ўз элчихоналарида ковид-тест топширганди. Болсонару ўз ДНКсини қолдиришдан чўчимай, рус шифокорларига ковид-тест топширди. Шунинг учун ҳам Путин ва Болсонару музокараларида масофага амал қилинмади, дейилади хабарда.
Комментарии (0)