Пентагон Руминия, Польша ва Германияга қўшимча кучлар жўнатилишини эълон қилди
Жон Кирбининг сўзларига кўра, «бу кучлар Украинада жанг қилмайди. Улар НАТО бўйича иттифоқчиларнинг мудофаасини таъминлайди».
АҚШ яқин вақт ичида Руминия, Польша ва Германияга қўшимча ҳарбий кучларни жўнатади. Бу ҳақда Пентагон вакили Жон Кирби маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, кучлар «вақтинчаликка» жўнатилади ва бу қарор «мавжуд вазиятга жавоб» сифатида қабул қилинган.
Кирби Европадаги иттифоқчиларни қўллаб-қувватлаш учун кучларни жўнатиш зарурлигини таъкидлади.
«Бу кучлар Украинада жанг қилмайди. Улар НАТО бўйича иттифоқчиларимизнинг мудофаасини таъминлайди», — деди Пентагон вакили.
Охирги вақтда ОАВда Россия Украинага бостириб киришга тайёрланаётгани ҳақида айтилмоқда. Ўз навбатида, Кремль Украинага ҳужум қилиш режаси йўқлигини таъкидламоқда.
Комментарии (0)