Қозоғистондаги тартибсизликлар оқибатида етказилган зарар миқдори ҳисобланди
Мамлакат миллий тадбиркорлар палатасининг маълумотига кўра, республика бўйича 300га яқин савдо ва транспорт субъектлари зарар кўрган.
Қозоғистондаги оммавий тартибсизликлар натижасида етказилган зарар миқдори 92 миллион долларни ташкил этди, деб хабар бермоқда Lenta.Қозоғистон миллий тадбиркорлар палатасининг маълумотига кўра, республика бўйича 300га яқин савдо ва транспорт субъектлари зарар кўрган.
Эслатиб ўтамиз, 2 январь куни бошланган намойишлар 4 январда авж олиб, бутун мамлакатга тарқалди.
5 январь куни Қозоғистон ҳудудида фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
Мамлакат ССВ маълумотига кўра, оммавий тартибсизликлар вақтида мингдан ортиқ киши жароҳатланган, шундан 400га яқин киши шифохонага ётқизилган.
Комментарии (0)