Путин 2022 йил бошида Беларусь билан ҳамкорликда ҳарбий машғулотлар ўтказилишини маълум қилди

Путин 2022 йил бошида Беларусь билан ҳамкорликда ҳарбий машғулотлар ўтказилишини маълум қилди

Лукашенко Беларусь ҳудудида ҳамкорликда машғулотлар ўтказишни таклиф қилгани ва Россия бу борада тегишли қарор қабул қилишини хоҳлаётганини айтди.

Феврал-март ойларида Россия Беларусь билан ҳамкорликда ҳарбий машғулотлар ўтказади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Беларусь президенти Александр Лукашенко билан учрашуви чоғида маълум қилди.

Лукашенко Беларусь ҳудудида ҳамкорликда машғулотлар ўтказишни таклиф қилгани ва Россия бу борада тегишли қарор қабул қилишини хоҳлаётганини айтди.

«Таклиф қилганингиздек, йил бошида машғулотлар ўтказамиз. Февралда ёки мартда, буни ҳарбийлар келишишади», — деди Путин.

Шунингдек, Лукашенко Россия ва Беларусь ҳамкорликдаги машғулотларни тўхтатмаслиги кераклигини айтди.   

Путин ва Лукашенко учрашуви Санкт-Петербургда бўлиб ўтди. Икки мамлакат президентлари 28 декабр куни МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди.

Ноябр бошларида Путин ва Лукашенко Россия ва Беларусь интеграциясини чуқурлаштириш бўйича 28та дастурни тасдиқлаганди. Ўшанда улар янги ҳарбий доктринани ҳам маъқуллаган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий