Қозоғистонда ўлим жазоси буткул бекор қилинди
Қозоғистонда расман ўлим жазоси бекор қилинди. Бу ҳақда мамлакат президенти ахборот хизматига таяниб РИА Новости хабар бермоқда.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатда ўлим жазоси расман бекор қилинганини тасдиқловчи қонунни имзолаган.
2021 йил 2 январда Қозоғистон президенти ўлим жазосини бекор қилиш бўйича халқаро ҳужжатни ратификация қилганди. Ўшанда Қозоғистон мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилинган вақтда содир этилган ўта оғир ҳарбий жиноятлар учун ўлим жазосини белгилаш ҳуқуқини сақлаб қолган эди. Ноябр ойида эса Тўқаев ўлим жазоси ҳеч қандай истисносиз бекор қилиниши кераклигини таклиф этди.
Тўқаев бугун имзолаган ҳужжатга кўра, мамлакатда жиноят кодекси, жиноят-процессуал кодекси ва бир қатор қонунларга ўзгартириш киритилган. Жиноят кодексидаги истисно сифатида ўлим жазосини қўллаш банди бутунлай олиб ташланган.
Комментарии (0)