Толиблар Москвадаги элчисини тайинлашни режалаштирмоқда

Толиблар Москвадаги элчисини тайинлашни режалаштирмоқда

Забиҳулла Мужоҳид элчининг тайинланиш муддатини маълум қилмади.

«Толибон» ҳаракати Москвадаги элчисини тайинлашни мўлжалламоқда. Бу ҳақда ҳаракатнинг расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид маълум қилди.

«Бизда амалдаги элчихоналар бўйича режа мавжуд, биз Москвадаги элчимизни тайинлашни режалаштиряпмиз, уни тайинлаймиз. Бу дипломатик қадам. Элчихона ва консулликлар дипломатик муносабатлар учун муҳим ва биз бу борада ҳамкорлик қиламиз»,— деди Мужоҳид.

У элчининг тайинланиш муддатини маълум қилмади.

Шунингдек, Мужоҳиднинг сўзларига кўра, «Толибон» Россиядан ҳаракат шакллантирган ҳукуматни тан олиш бўйича шартларни олмаган.

Ҳукуматнинг тан олиниши ишонч ва муносабатларни ривожлантиришга имкон беради, дея қўшимча қилди у.

Комментарии (0)

Оставить комментарий