1 январдан ноқонуний меҳнат мигрантлари Россиядан чиқариб юборилади
Бундай шахсларни ишга жалб этган иш берувчилар ҳар бир ноқонуний мигрант учун 800 минг рублгача жарима тўлайди.
2022 йилнинг 1 январидан бошлаб ноқонуний меҳнат мигрантлари Россиядан чиқариб юборилади. Бу ҳақда мамлакат ИИВ маълум қилди.Вазирликнинг қўшимча қилишича, бундай шахсларни ишга жалб этган иш берувчилар ҳар бир ноқонуний мигрант учун 800 минг рублгача жарима тўлайди.
«Ноқонуний равишда меҳнат фаолиятини амалга оширганлик учун хориж фуқароларига жаримадан ташқари (5 минг рублгача) Россиядан чиқариб юбориш ва қайтиб киришга тақиқ қўйиш билан боғлиқ чоралар кўрилади», — дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, Россияда 700 мингдан ортиқ МДҲ фуқаролари ноқонуний равишда бўлиб турибди.
Аввалроқ Россия 120 минг нафар тожикистонликдан мамлакатга киришга қўйилган тақиқни олиб ташлагани маълум қилинганди.
Комментарии (0)