Британия Украинадан ўз ҳарбийларини эвакуация қилишни режалаштирмоқда

Британия Украинадан ўз ҳарбийларини эвакуация қилишни режалаштирмоқда

Британия Украинада вазият кескинлашиши ҳолатига у ердан ўз кучларини эвакуация қилишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Daily Express нашри хабар берди.

Нашрнинг таъкидлашича, Британия қуролли кучлари қўмондонлари фавқулодда вазиятда харакатланиш режасини тузиб қўйишган.

“Ҳарбий раҳбарият Бирлашган Қиролликнинг барча ходимлари Украина ҳудудидан хавфсиз олиб чиқилишини кафолатлаши лозим”, дейилган нашрда. 

Британиянинг Украинадаги кучларининг асосий қисми Львов областидаги Яворов шаҳрида, штаб зобитларидан иборат қолган кичик қисми пойтахт Киевда жойлаштирилган.

Манбаларнинг таъкидлашича, Украинада вазият кескинлашса, британиялик ҳарбийлар Польша чегараси томон йўл олади.

Ҳарбийларни эвакуация қилиш ҳақидаги буйруқни қўшма амалиётлар бошқармаси бошлиғи генерал-полковник Чарли Стрикланд беради. Унинг қўл остидагилар яқин орада вазият ортидан кузатув олиб боришни бошлайди. Стрикланд кунига икки марта вазият ҳақида маълумот олиб туради.

Айни вақтда Украинада 100дан кўпроқ британиялик ҳарбий украиналик ҳарбийларни ўқитиш билан шуғулланади.

Аввалроқ Ғарб давлатлари оммавий ахборот воситаларида Россия 2022 йил бошида Украинага бостириб киришга тайёрланаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Бироқ Россия буни инкор этмоқда ва ҳеч қачон биринчи бўлиб ҳужум қилмаслигини таъкидламоқда.

Комментарии (0)

Оставить комментарий