Францияда пандемия бошидан бери рекорд сонда кунлик касалланиш ҳолатлари қайд этилди

Францияда пандемия бошидан бери рекорд сонда кунлик касалланиш ҳолатлари қайд этилди

Францияда охирги суткада коронавирусдан 104 мингта касалланиш ҳолати қайд этилди. Бу мамлакат учун пандемия бошидан бери рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, мамлакатда учинчи кун рекорд сонда касалланиш ҳолатлари қайд этилмоқда. 2 кун аввал кунлик касалланиш ҳолатлари сони мос равишда 91 минг ва 94 мингдан кўпроқни ташкил қилган.

Айни вақтда шифохоналарда 16 мингдан кўпроқ одам коронавирусдан даволанмоқда. Улардан 3,2 минг нафари жонлантириш бўлимида қолмоқда.

Франция соғлиқни сақлаш вазири Оливье Веран жорий ҳафтада аҳолини коронавирус тарқалишининг янги тўлқинидан огоҳлантирган. 

Ҳукумат бундай юқори касалланиш кўрсаткичларини омикрон штамм тарқалиши ва Рождество олдидан тестлар олиниши кўпайгани билан боғламоқда. Жумладан, 23 декабрда Францияда 1,55 млнта тест олинган ва бу рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Ҳукумат балоғат ёшидан катта фуқароларга коронавирусга қарши биринчи эмлашдан 3 ой ўтиб, вакцинанинг иккинчи дозасини олишни тавсия қилган. Айни вақтда мамлакатда аҳолининг 76 фоизи коронавирусга қарши тўлиқ эмланган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий