Зеленский Байденнинг Россияга қарши кескин санкциялар киритиш тўғрисидаги таҳдидлари иш бермаётганини айтди
Владимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, Россияни “тўхтатиш” учун бундай таҳдидлар етарли эмас.
Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ президенти Жо Байденнинг Россия етакчиси Владимир Путин билан музокаралари чоғида билдирган “жуда кескин иқтисодий санкциялар” тўғрисидаги таҳдидлари иш бермаётганини айтди.“Америка ва Россия етакчиларининг музокараларидан кейин чегараларимиз яқинида ҳарбий гуруҳларнинг камайтирилиши олиб борилмаяпти. Бунинг устига, акваториясининг 70 фоизи Россия томонидан ёпиб қўйилган Азов денгизида кескинлик учун яна бир макон пайдо бўлди”, — деди Зеленский La Repubblica нашрига берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, Россияни “тўхтатиш” учун бундай таҳдидлар етарли эмас.
Ўтган ҳафтада Путин ва Байден ўртасида видеомулоқот ўтказилганди. Оқ уйнинг маълум қилишича, Байден суҳбат давомида Украина атрофидаги вазият борасида хавотир билдирган.
Путин Украина Минск келишувларини бажармаётганига эътибор қаратган.
Комментарии (0)