Дунёнинг энг тез бойиётган давлати маълум қилинди

Дунёнинг энг тез бойиётган давлати маълум қилинди

XXI аср бошидан бери Хитой дунёда ҳаммадан тез бойиб, даромад ҳажми бўйича АҚШни ортда қолдирди. Бундай маълумотлар McKinsey консалтинг компанияси ҳисоботида келтирилган.

Дунёдаги умумий бойлик охирги 20 йил ичида 3 карра ошган. Мутахассислар глобал даромадларнинг бундай кескин ўсишини уй-жой нархлари ўсиши билан тушунтиришмоқда. 
McKinsey’да ҳиссасига дунёдаги бутун даромаднинг 60 фоизи тўғри келадиган 10 та давлатнинг соф активлари, яъни аҳоли ва бизнес эгалик қиладиган барча активлар қиймати ўрганилган. Олинган натижаларга кўра, 2020 йилда дунёдаги умумий бойлик 514 трлн долларга етган. Аср бошида бу кўрсаткич 156 трлн долларни ташкил қилган. Хитой улушига ушбу ўсишнинг учдан бири тўғри келган. Мамлакатнинг умумий бойлиги 2000 йилдаги 7 трлн доллардан 2020 йилда 120 трлн долларгача кўпайган. АҚШда бу кўрсаткич 2 маротабадан кўпроқни ташкил қилган ва 90 трлн долларга етган. Иккала давлатда ҳам барча активларнинг учдан икки қисмидан кўпроғи аҳолининг 10 фоизигагина тегишли.
Бундан ташқари, дунёдаги умумий активларнинг 68 фоизи кўчмас мулк ҳисобланади. McKinsey таҳлилчиларининг фикрича, охирги 20 йилда глобал активлар қийматининг кескин ўсиши паст даражадаги фоиз ставкалари сабабли кўчмас мулк нархининг ўсиши билан боғланган.
Тадқиқотнинг кўрсатишича, дунёда кўчмас мулк даромад ўсишига нисбатан тезроқ қимматламоқда. Бу ҳолат уй сотиб олишга қодир одамлар сонининг қисқаришига олиб келади. Бундан ташқари, кўчмас мулк нархининг жадал ўсиши 2008 йилда АҚШда юз берган молиявий инқироз каби инқироз юз бериши хавфини оширади.

Комментарии (0)

Оставить комментарий