143 нафар афғон учувчиси Тожикистонни тарк этди

143 нафар афғон учувчиси Тожикистонни тарк этди

Афғонистонда ҳокимият тепасига толиблар келгандан кейин Тожикистонга қочиб ўтган 143 нафар афғон учувчиси 10 ноябрга ўтар кечаси АҚШ ёрдамида республикани тарк этди.

Афғон учувчилари Кобулни 15 августда тарк этган эди.
Тожикистонни учувчилар билан бирга бир нечта афғон оиласи, жумладан журналистлар ҳам тарк этган. Улар БААга олиб кетилган.
ОАВда маълум қилинишича, аввалроқ АҚШнинг Душанбедаги элчихонаси Тожикистондан учинчи давлатга ва у ердан АҚШга 191 нафар афғонни, жумладан учувчиларни олиб чиқмоқчилигини тасдиқлаган. Маълумотларга кўра, учувчилар орасида 2 нафар ҳомиладор аёл бор.

Комментарии (0)

Оставить комментарий