Миграция инқирози: Беларусь Яқин Шарқ билан авиақатновлар сонини кўпайтираётгани хабар қилинди
Германия ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари Беларусга ҳар куни 800-1000 нафар мигрант келаётганини тахмин қилмоқда.
Беларусь Яқин Шарқ мамлакатлари билан авиақатновлар сонини оширмоқда, деб хабар берди Интерфакс Die Welt газетасига таяниб.“Александр Лукашенко Польшанинг ЕИ билан шарқий чегараси орқали Германияга ноқонуний миграцияни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. Минск аэропортининг янги режасига кўра, мартгача Истанбул, Дамашқ ва Дубайдан ҳафтасига 40га яқин рейслар режалаштирилган. Ҳозирда мигрантлар бу аэропортлардан Беларусга тўғридан тўғри парвоз қилиш учун фойдаланмоқда. Шу тарзда, парвозлар сони 2019/2020 йил қишидагига нисбатан икки бараварга ошади”, – деб ёзади нашр.
Польша ва Беларусь чегарасидаги вазият икки мамлакат чегарасида Яқин Шарқ ва Африкадан келган юзлаб мигрантлар тўпланганидан сўнг мураккаблашди. Германия ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари Беларусга ҳар куни 800-1000 нафар мигрант келаётганини тахмин қилмоқда.
Мамлакат режими уларнинг ЕИга ўтишига ёрдам бермоқда, деб ёзади газета.
Хабарларга кўра, 8 ноябрь куни кундузи мигрантлар ходалар билан чегарадаги симтўсиқларни бузишга ҳаракат қилишган. Польшалик чегарачилар уларга қарши кўздан ёш сиздирувчи газ қўллаган.
Комментарии (0)