Ироқда ИШИД жангарилари ҳужуми оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

Ироқда ИШИД жангарилари ҳужуми оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

Ироқда ИШИД жангариларининг қишлоқлардан бирига ҳужум қилиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Ироқ хавфсизлик кучларида маълум қилинишича, мамлакат шарқидаги Диёла вилоятидаги қишлоққа ҳужум қилинган. 

Шунингдек, 13 киши яраланган. Манбалардан бирининг хабар беришича, қишлоқда хавфсизлик хизматининг кўплаб ходимлари яшаган.
Айни вақтда қишлоқ қўриқлов остига олинган, ҳужум қилганлар изланмоқда.
Аввалроқ Ироқ ҳукумати мамлакатда ИШИД 2017 йилда тор-мор этилганини маълум қилган. Бироқ БМТнинг 2021 йил учун ҳисоботида таъкидланишича, Ироқ ва Сурияда ҳамон ИШИДнинг 10 мингга яқин фаол жангариси бор.  

Комментарии (0)

Оставить комментарий