Хитойда 3,5 млн аҳолига эга шаҳар карантинга ёпилди

Хитойда 3,5 млн аҳолига эга шаҳар карантинга ёпилди

Хитойнинг Гансу провинцияси маъмурий маркази ҳисобланган Ланчжоу шаҳрида коронавирус тарқалиши сабабли қатъий карантин эълон қилинди.

3,5 млнлик шаҳар аҳолисига уйларини заруратсиз тарк этиш тақиқлаб қўйилди. Мутасадди идоралар аҳоли яшайдиган ҳудудларга кириш-чиқишни қатъий назорат остига олди. Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотларини фақат контактсиз етказишга рухсат берилган.
Шаҳарда такси ва жамоат транспорт фаолияти тўхтатилади. Темир йўл вокзалида 70га яқин рейс, жумладан Пекинга рейслар бекор қилинган.
China Southern Airlines авиакомпанияси вакилининг маълум қилишича, Пекин ва Ланчжоу ўртасидаги барча рейслар ҳам қолдирилган. Айни вақтда парвозлар қачон тикланиши номаълум.
25 октябрда Гансу провинциясида 51 та, жумладан Ланчжоуда 6 та касалланиш ҳолати қайд этилган. 18 октябрдан бери шаҳарда 39 та касалланиш ҳолати аниқланган.
17 октябрдан бери Хитойнинг 11 та провинциясида юздан кўпроқ касалланиш ҳолати қайд этилган. Вируснинг жадал тарқалиши унинг “дельта-штамми” билан боғланмоқда. Хитой ҳукумати вируснинг мамлакатга кириши олдини олишга ҳаракат қилмоқда ва касалланиш ўчоғи пайдо бўлиши билан касалланганларни тезда яккалашга интилмоқда. Мамлакатда ҳукумат кўрсатмаларига амал қилмайдиган одамлар ўз лавозимидан бўшатилмоқда ёки ахлоқ-тузатиш ишлари билан жазоланмоқда. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий