YouTube Бразилия президентини бир ҳафтага видеолар жойлаштириш имконидан маҳрум этди

YouTube Бразилия президентини бир ҳафтага видеолар жойлаштириш имконидан маҳрум этди

YouTube видеоҳостинги Бразилия президенти Жаир Болсонарунинг расмий каналини қисман чеклаб, сиёсатчини бир ҳафта давомида янги видеолар эълон қилиш имконидан маҳрум қилди. Таъкидланишича, бу чора Болсонару видеопортал қоидаларини такроран бузгани сабабли қўлланган. 

“Биз Жаир Болсонару каналидан коронавирусга қарши эмлаш вирус юқтириш хавфини камайтирмаслиги ва бошқа юқумли касалликларга олиб келиши ҳақидаги видеони ҳақиқатга мос эмаслиги сабабли ўчириб ташладик. Биз ўз сиёсатимизни контент эгаси кимлиги ва унинг сиёсий қарашларидан қатъи назар, ҳаммага бирдек қўллаймиз”, деб айтилган портал маъмуриятида.Болсонару 21 октябрда ижтимоий тармоқлар орқали ҳар ҳафталик эфирида сайтлардан биридаги маълумотга иқтибос келтириб, Британияда коронавирусга қарши эмланганларда гўёки ОИТС аниқланаётганини таъкидлаган. Бироқ бу ахборот Британия соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рад этилган. Бразилия президентининг бу пости Facebook’ка тегишли платформалардан ҳам ўчириб ташланган.
Бу Болсонарунинг июлдан бери YouTube қоидаларини иккинчи марта бузишидир. У биринчи огоҳлантиришни ҳимоя ниқобларини тақиш коронавирусга қарши ёрдам бермаслиги ҳақидаги сўзлари учун олган. Бу сафар президент янги видеоларни жойлаштириш имкониятидан маҳрум этилди. Портал қоидаларига кўра, сиёсатчи кейинги 90 кун ичида яна қоидабузарликка йўл қўйса, унинг канали ўчириб ташланиши мумкин.

Комментарии (0)

Оставить комментарий