Толиблар Доҳада АҚШ делегацияси билан музокаралар муваффақиятли ўтганини маълум қилди
Бундай учрашувларни келгусида ҳам ўтказишга келишиб олинган.
«Толибон» ҳаракати Доҳада АҚШ делегацияси билан ўтказилган музокараларни муваффақиятли деб атади.«Афғонистон ислом амирлиги ва АҚШ делегациялари ўртасидаги икки кунлик мулоқот муваффақиятли ўтказилди. Учрашув давомида сиёсий масалалар батафсил муҳокама қилинди», — дейилади «Толибон» баёнотида.
Қайд этилишича, АҚШ вакиллари афғонистонликларга гуманитар ёрдам кўрсатилишини ваъда қилган.
«Дипломатик муносабатларни яхши ҳолатга олиб чиқиш учун саъй-ҳаракат кўрсатилиши лозим», — дейилади толиблар баёнотида.
Ҳаракатнинг билдиришича, «агар зарур бўлса», бундай учрашувларни келгусида ҳам ўтказишга келишиб олинган.
Толиблар яқин кунларда Европа Иттифоқи делегацияси билан ҳам учрашув ўтказиши хабар қилинган.
Комментарии (0)