Россияда коронавирус пандемияси бошланганидан буён суткалик ўлимлар сони бўйича рекорд қайд этилди
Мамлакатда кунлик касаллик юқтиришлар сони 25 минг 110тани ташкил этди. Бугунга қадар коронавирус юқтириш ҳолатлари сони 7,63 миллиондан ошди.
Россияда охирги суткада коронавирусдан 895та ўлим ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда коронавирусга қарши курашиш бўйича тезкор штаб хабар қилди.Жами ўлимлар сони 211 минг 696тага етди.
Сешанба куни эрталаб қайд этилган ўлимлар сони эпидемия бошланганидан буён энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Аввалги рекорд якшанба куни қайд этилганди – 890та ўлим.
Мамлакатда кунлик касаллик юқтиришлар сони 25 минг 110тани ташкил этди. Бугунга қадар коронавирус юқтириш ҳолатлари сони 7,63 миллиондан ошди.
Аввалроқ Россияда коронавирус пандемияси сабабли барча оммавий тадбирлар бекор қилинганди.
Комментарии (0)