Афғонистон қўшни давлатларга электр учун қарзни тўлашга ваъда берди - ОАВ
Афғонистоннинг қўшни давлатлардан электр энергия учун қарзи 62 млн долларга яқинни ташкил қилади. Бундай маълумотларни Афғонистоннинг DABS энергетик корпорацияси баёнотига таяниб TOLO News телеканали келтириб ўтди.
Телеканал маълумотларига кўра, корпорация Афғонистонга электр экспорт қилувчи қўшни давлатлар – Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ва Эронга улар олдидаги қарзни тўлашга ваъда бериб, унгача электр таъминотини узмаслик илтимоси билан мактуб йўллаган.
Таъкидланишича, DABS, шунингдек, қарзни тўлашда ёрдам бериш илтимоси билан БМТнинг Афғонистонга ёрдам бериш миссиясига мурожаат қилган. Компания агар зарур ёрдам берилмаса, унда электр учун қарздор ночор афғонлардан ҳам пул олишига тўғри келишини айтган.
Айни вақтда Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаган толиблар кўраётган чораларга қарамай, иқтисодий вазият мураккаб бўлиб қолмоқда. Бундай вазият толиблар Афғонистоннинг 9,4 млрд доллардан иборат давлат захираларининг бор-йўғи 0,1 фоизидан фойдалана олаётгани сабабли юз бермоқда. Ушбу пулларнинг катта қисми АҚШ томонидан музлатиб қўйилган.

Комментарии (0)