Британия ва Норвегия дунёдаги энг узун электр кабель орқали боғланди

Британия ва Норвегия дунёдаги энг узун электр кабель орқали боғланди

Британиянинг National Grid энергетика компанияси баёнотида айтилишича, кабель тўлиқ 1400 мегаватт қувват билан ишлаганда 1,4 миллионта уйни электр энергия билан таъминлайди. 

Буюк Британия ва Норвегияни яшил электр энергия алмашиш учун боғлайдиган узунлиги 725 километрли сувости кабели фойдаланишга топширилди, деб хабар берди Би-Би-Си.
Шимолий денгиз туби бўйлаб тортилган кабель Англия шимолидаги Блит ва Норвегиянинг Квиллдал қишлоқларини бир-бирига боғлади.
Британиянинг National Grid энергетика компанияси баёнотида айтилишича, кабель тўлиқ 1400 мегаватт қувват билан ишлаганда 1,4 миллионта уйни электр энергияси билан таъминлайди. 
National Grid Ventures компанияси президенти Корди O'Ҳаранинг сўзларига кўра, лойиҳа “муҳандислик санъатининг дурдонаси” бўлди.
Қайд этилишича, Норвегиянинг Statnett энергетика компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилган лойиҳанинг қиймати 1,6 млрд еврони ташкил этади. 
Британия Белгия, Франция ва Нидерландия билан ҳам сувости кабеллари орқали боғланган. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий