Грузия: мухолифат шаҳарлар учун курашмоқчи, Саакашвили қамоқхонада қолмоқда
Грузиядаги ҳукмрон партия «Грузия орзуси» маҳаллий сайловларда овозларнинг қарийб ярмини қўлга киритди, аммо мухолифат мамлакатдаги асосий шаҳарлар мэрлиги учун ўтказиладиган иккинчи турда уларга жиддий рақобат кўрсатмоқчи. Собиқ президент Михаил Саакашвилининг кутилмаган ташрифи ва ҳибсга олингани изсиз кетмади ва мухолифатнинг бир қисмини илҳомлантирди, аммо бу ғалаба учун етарли бўлмади.
Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, шанба куни ўтказилган муниципал сайловларда Грузиядаги ҳукмрон партия ҳисобланмиш «Грузия орзуси» қарийб 47 фоиз овоз тўплаган.
Аммо ўзини ўзи бошқарувчи шаҳарларнинг бирортасида (муниципалитетлар) биринчи турда партиянинг мэрлик учун номзодлари ғалабага эриша олмади ва мухолифатчилар буни ютуқ сифатида ҳисоблашмоқда.
Грузияликлар сайловларда 64 муниципалитет, шу жумладан, бешта ўзини ўзи бошқарувчи шаҳарларда мэрлар ва сакребуло (шаҳар кенгаши) депутатларини танлашди.
Мухолифатдагилар бу сайловларни муддатидан олдин ўтказилган референдум деб атади ва бу «Грузия орзуси»нинг ўн йиллик бошқарувига барҳам бериши кераклигини айтишди. Мухолифатнинг бундай кутилмаси шу йил баҳорида ЕИ воситачилигида Грузиядаги сиёсий кучлар ўртасида тузилган келишувнинг бир банди билан боғлиқ.
Келишувга кўра, агар ҳукмрон партия маҳаллий сайловларда 43 фоиздан камроқ овоз тўпласа, кейинги йилда парламент учун муддатидан олдинги сайловлар ўтказилиши кўзда тутилганди.
Бу келишувни имзолаган аммо кейинроқ ундан чиққан ҳукмрон партиядагилар эса 2 октябрь кунги сайловлар натижаларига кўра муддатидан олдинги парламент сайловлари ўтказилишини истисно қилишганди.
Шунга қарамай, таҳлилчилар 43 фоизлик чегара «Грузия орзуси» учун жиддий синов бўлишини айтишган, айниқса ўтган йилги парламент сайловлари натижалари мухолифат томонидан тан олинмаганидан кейин.
Сайлов арафасида воқеалар қизғин тус олди, мамлакатни 8 йил муқаддам тарк этган ва сиртдан жазога ҳукм қилинган собиқ президент Михаил Саакашвили кутилмаганда Грузияга қайтди ва ўз тарафдорларини 3 октябрь куни пойтахт томон ҳаракатланиб, «референдум натижаларини ҳимоя қилиш»га чақирди.
Мухолифатнинг партия рўйхати бўйича овоз беришдаги натижалари кутилгандек бўлмади. МСКнинг дастлабки маълумотларига кўра, ҳукмрон партия пропорционал овоз беришда 47 фоиз овоз тўплаган ва барча рақибларни ортда қолдирган. Михаил Саакашвили томонидан асос солинган, айни вақтда энг йирик мухолиф партия бўлган «Ягона миллий ҳаракат» партияси эса 31 фоиз атрофида овоз олган.
Шунга қарамай, маҳаллий сайловларни мухолифат учун яхши натижа сифатида қабул қилиш мумкин - йирик шаҳарларда мэрларни сайлаш иккинчи турга ўтди.
Ғалаба кимда?
«Грузия орзуси» бутун Грузия бўйлаб ишончли ғалабани қўлга киритди ва 47 фоизлик натижа билан яна бир бор аҳолидан ҳокимият учун мандат олди», дея маълум қилди бош вазир Ираклий Гарибашвили.
У сайловлар тинч ва эркин муҳитда ўтганини таъкидлаган. Бош вазирнинг сўзларига кўра, мухолифат ўзи истаган мақсадга эриша олмаган - қайд этилган натижа «мамлакатда сиёсий инқироз юзага келтириш» учун ҳам етарли эмас.
Қайд этилишича, бир мандатли маҳаллий депутатлар сайловининг иккинчи тури округларнинг фақат 31 фоизида ўтказилади, ўтган йилги парламент сайловларида эса бу кўрсаткич 56 фоизни ташкил этганди.
Аммо мухолифатдагилар ҳукмрон партия Грузиянинг йирик шаҳарларида, жумладан пойтахтда мағлубиятга учраганини айтмоқда, эндиликда Тбилиси, Кутаиси, Батуми, Рустави ва Поти шаҳарлари мэрлиги учун иккинчи тур ўтказилади. Иккинчи тур жами 20та шаҳарда бўлиб ўтади. Барча шаҳарларда иккинчи турга ҳукмрон партия ва Саакашвили партияси номзодлари ўтган.
Мамлакат аҳолисининг учдан бир қисми яшайдиган Тбилиси мэрлиги учун сайлов Грузиядаги сайловларнинг ҳал қилувчиси бўлди. Биринчи турда ғалаба қозониш учун номзод 50 фоиздан ортиқ овоз тўплаши талаб этиларди.
Тбилиси мэрлиги учун 16 номзод, жумладан амалдаги мэр, яқин ўтмишдаги футболчи Каха Каладзе ҳам даъвогарлик қилди.
Дастлабки маълумотларга қараганда, Каладзе 45 фоизга яқин овоз тўплаган. Унинг иккинчи турдаги рақиби «Ягона миллий ҳаракат» етакчиси, биринчи турда 34 фоиз олган Ника Мелия бўлади.
Иккинчи тур ўзини ўзи бошқарувчи яна тўрт шаҳарда - Рустави, Кутаиси, Поти ва Батумида ҳам бўлиб ўтади. Улардан иккитасида мухолиф номзодлар ҳукмрон партия вакилларини ортда қолдиришган.
Тбилиси сакребулоси учун пропорционал сайловларда ҳукмрон партия 40 фоиздан ортиқроқ овоз жамғарган, «Ягона миллий ҳаракат» - 28 атрофида.
Шаҳарларда иккинчи тур, Саакашвили - қамоқда
Михаил Саакашвилининг Тбилисида 3 октябрь куни намойиш ўтказиш бўйича режаси амалга ошмади. Саакашвилининг ўзи ҳозирда Рустави шаҳридаги қамоқхонада сақланмоқда.
Саакашвили Грузияга қайтгани ҳақида илк бор эълон қилганида, ҳукмрон партия вакиллари у аслида ҳамон Украинада экани, у томонидан тарқатилаётган видео - фейклигини айтиб чиқишганди. Аммо 1 октябрь куни кечқурун бош вазир Ираклий Гарибашвили собиқ президент Тбилисида қўлга олингани ва қамоқхонага ўтказилганини маълум қилди.
Саакашвили Грузияда бир неча жиноий ишлар бўйича айбланган, икки модда бўйича унга сиртдан ҳукм чиқарилган. Грузия ИИВ унга нисбатан чегарани ноқонуний кесиб ўтиш бўйича навбатдаги айблов қўйилгани ҳақида ҳам эълон қилди. Маълум қилишларича, Саакашвилини қўлга олиш бўйича махсус амалиёт аҳоли яшаш турар жойларидан бирида, махфий режимда ўтказилган (жамиятда эскалация ва қарама-қаршилик юзага келишининг олдини олиш мақсадида).
Айни вақтда Украина фуқароси ҳисобланадиган Саакашвили ўзини сиёсий маҳбус деб атамоқда. У билан Руставидаги қамоқхонада учрашган омбудсмен Нино Ломджариянинг сўзларига кўра, сиёсатчи очлик эълон қилган. У шунингдек, Украина консули билан учраштиришларини талаб қилган.
Украина президенти Владимир Зеленский ҳамиша президент сифатида украин фуқароларини озод этиш ва ватанга қайтариш билан шуғулланиши, бу Украина фуқароси саналган Саакашвилига ҳам тааллуқли эканини маълум қилган.
«Ягона миллий ҳаракат» вакили бўлган Эки Херхеулидзенинг сўзларига кўра, собиқ президентда 2 октябрь кунги сайловлар натижалари, айниқса Тбилисидаги кўрсаткичлар катта таассурот қолдирган.
«У грузин халқи қандай курашни бошдан кечиргани, бу қарор қандай босим остида қабул қилинганини тушунади. У бундай сохталаштиришлар, сотиб олиш ва шантаж қилиш ҳолатлари фонида бундай натижага эришиш қандай аҳамиятга эгалигини тушунади ва мухолифатнинг кўрсаткичлари аслида бундан юқорироқ бўлганини билади», деган сайловлардан кейин қамоқхонага Саакашвилини кўриш учун борган Херхеулидзе.
Херхеулидзенинг сўзларига кўра, Саакашвили Тбилиси мэрлиги учун сайловларнинг иккинчи турида унинг партиясидан номзод бўлган Ника Мелияни қўллаб-қувватлайди.
Халқаро кузатувчилар иккинчи октябрь кунги сайловларни рақобатбардош деб баҳолашди, шу билан бирга, жараёнга нотенг шароитлар, босимлар ва сайловчиларни сотиб олиш билан боғлиқ ҳолатлар ҳам таъсир кўрсатгани қайд этилган.
Грузия шаҳарларида иккинчи тур кескин руҳда кечиши кутилмоқда, мухолифатчиларнинг етакчилари сайловларда жиддий қоидабузарликлар кузатилганини айтишмоқда ва шу билан бирга курашни давом эттиришмоқчи, буни эса ўсиш деб ҳисоблаш мумкин.
Ўтган йилги парламент сайловларида мухолифат натижаларни тан олмаган ва бир мандатли округларда иккинчи турга бойкот эълон қилганди.

Комментарии (0)