Чехияда аҳоли коронавирусга қарши вакцинанинг учинчи дозаси билан эмланади
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги 60 ёшдан катталар, тиббиёт ходимлари ва хатар гуруҳидагиларни вакцинанинг учинчи дозаси билан эмлашни тавсия қилган.
Чехияда аҳолини коронавирусга қарши вакцинанинг учинчи дозаси билан эмлаш бошланади, деб хабар берди Associated Press.Хабарга кўра, мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги 60 ёшдан катталар, тиббиёт ходимлари ва хатар гуруҳидагиларни вакцинанинг учинчи дозаси билан эмлашни тавсия қилган.
Учинчи доза сифатида Pfizer ва Moderna вакциналаридан фойдаланилади.
Пандемия бошланганидан буён Чехияда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 1,6 млн ҳолат қайд этилган, 30 мингга яқин бемор вафот этган. Мамлакатда 5,9 млн киши вакцинанинг икки дозаси билан эмланган.
Комментарии (0)