Зеленский БМТда Қрим масаласини кўтаради

Зеленский БМТда Қрим масаласини кўтаради

Зеленский БМТ ва НАТО бош котиблари, бир нечта йирик давлатлар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади.

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба мамлакат президенти Владимир Зеленский БМТ Бош ассамблеяси йиғилишида Қрим масаласини кўтаришини маълум қилди.
«Бизнинг давлатимиз ва дипломатиямиз учун Қрим биринчи рақамли масала ҳисобланади. Бу мавзуда БМТ бош котиби билан жиддий мулоқот ўтказилади», — деди Кулеба.
Унинг сўзларига кўра, Зеленский БМТ ва НАТО бош котиблари, бир нечта йирик давлатлар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади.
14 сентябр куни Ню-Йоркда БМТ Бош ассамблеясининг 76-сессияси очилди. 21 сентябрдан давлат ва ҳукумат раҳбарлари, вазирлари иштирокидаги юқори даражадаги ҳафталик иш бошлайди. 
Сессияда Афғонистондаги вазият, ижтимоий тенглик, пандемия ва вакцинация, одам савдоси, иқлим ўзгариши каби масалалар муҳокама қилинади.

Комментарии (0)

Оставить комментарий