Ирландияда катта ёшли аҳолининг 90 фоизи коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

Ирландияда катта ёшли аҳолининг 90 фоизи коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

Ирландия Европада энг юқори вакцинация кўрсаткичига эга мамлакатга айланди.

Ирландияда 16 ёшдан катта аҳолининг 90 фоизи коронавирусга қарши тўлиқ эмланди. Бу ҳақда Euractiv нашри хабар берди.
Хабарда айтилишича, Ирландия Европада энг юқори вакцинация кўрсаткичига эга мамлакатга айланди.
Ундан кейинги ўринларда Малта, Дания ва Португалия турибди.
Маълумот берилишича, Ирландияда 7,1 млн доза вакцина қўлланган. Аҳолининг 93 фоизи эса вакцинанинг камида бир дозаси билан эмланган.
Мамлакатда 22 октябрдан кўплаб чекловлар бекор қилинади. Яқин кунларда эса ирландлар 18 ойлик карантиндан сўнг ўз иш жойларига қайтиши кутилмоқда.

Комментарии (0)

Оставить комментарий