Франция АҚШдаги тантанали тадбирда иштирок этишдан бош тортди

Франция АҚШдаги тантанали тадбирда иштирок этишдан бош тортди

Франция АҚШдаги элчихонасида Чесапик жангининг 240 йиллигига бағишланган тантанали тадбирни бекор қилди. AFP ва The New York Times нашрларининг хабар беришича, Париж ушбу қарорни АҚШ, Британия ва Австралия мудофаа альянси ташкил этишини эълон қилгандан кейин қабул қилди. Бу ҳамкорлик оқибатида Франция Австралияга сувости кемалари етказиб бериш бўйича 66 млрд долларлик шартномани йўқотди.  

Чесапик жанги АҚШ мустақиллиги учун урушда денгизда кечган ҳал қилувчи жанг ҳисобланади. Чесапик кўрфазида ўтган жанг 1781 йил сентябрда Британия ва Франция флотлари ўртасида кечган. Ушбу жангда АҚШни қўллаб-қувватлаган Франция флоти Британия устидан ғалаба қозонган.
Таъкидланишича, тантанали тадбирда Франция ҳарбий-денгиз кучларининг юқори мансабдор вакили иштирок этиши керак бўлган. Бироқ у ортга қайтарилган.
Аввалроқ АҚШ, Британия ва Австралия ўртасида мудофаа соҳасида янги альянс – AUKUS’га асос солинди. Альянснинг биринчи ташаббусларидан бири сифатида Австралияни сувости кемалари билан таъминлаш кўрсатилган. Шу сабабли Австралия Франция билан сувости кемалари етказиб бериш бўйича шартномадан чиққан. Париж ўз иттифоқдошларининг бу қарорини “орқадан пичоқ санчиш” деб баҳолаган.d

Комментарии (0)

Оставить комментарий