Шимолий Кореяда номаълум турдаги ракета поезд вагонидан отилди (видео)
Шимолий кореялик ҳарбийлар 15 сентябрда поезд вагонидан ракета отишди. Ушбу жараён видеода муҳрланди.
Маълум қилинишича, Шимолий Кореяда яқинда ташкил этилган тезкор жавоб бериш полки ракета синовини ўтказган.Роликда поезд вагони усти очилиб, ундан ракета кўтарилаётгани, сўнгра у ўз ортидан кўп миқдорда тутун қолдириб учирилгани тасвирланган.
Ракета қандай турда бўлгани номаълум.
Маълумотларга кўра, синовлар Шимолий Кореянинг марказий қисмидаги тоғли ҳудудда ўтган. Ракета 800 км узоқликда Япон денгизида жойлашган мўлжални нишонга олган.
Айни вақтда ушбу синовлар вақтида Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин иштирок этгани ёки йўқлиги номаълум. Япония мудофаа вазирлиги Пхеньяннинг ушбу ҳаракатлари “халқаро ҳамжамият, жумладан Япония учун жиддий муаммо” эканини айтган.
Аввалроқ, 13 сентябрда Шимолий Корея узоқ масофага мўлжалланган янги қанотли ракеталар синовини ўтказгани маълум қилинганди.
Комментарии (0)