Хитойда АҚШ спортчилари мамлакатга коронавирусни олиб киришда гумонланмоқда

Хитойда АҚШ спортчилари мамлакатга коронавирусни олиб киришда гумонланмоқда

Журналистларнинг ёзишича, 2019 йилда Уҳанда ўтказилган ҳарбий ўйинлар вақтида америкалик беш нафар ҳарбий касал бўлиб қолган. Уларда иситма, йўтал ва диарея кузатилган.

2019 йилда Уҳанда ўтказилган ҳарбий ўйинларда иштирок этган АҚШ спортчилари Хитойга коронавирус инфекциясини олиб кирган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Sohu нашри ёзмоқда.
Журналистларнинг ёзишича, ўйинлар вақтида америкалик беш нафар ҳарбий касал бўлиб қолган. Уларда иситма, йўтал ва диарея кузатилган.
Маҳаллий юқумли касалликлар шифохонасида ҳарбийларга безгак ташхиси қўйилган.
Беморлар махсус самолётда АҚШга жўнатилган.
Журналистларнинг маълумот беришича, Америка томони бу касаллик борасида ҳеч қандай маълумотни чоп этмаган.
Аввалроқ даниялик олим, ЖССТ халқаро экспертлар гуруҳи раҳбари Питер Эмбарек коронавирус лабораторияда пайдо бўлган бўлиши мумкинлигини айтганди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий