Хитойлик ота машаққатли уринишлардан кейин 24 йил аввал ўғирлаб кетилган ўғлини топди
Хитойда Го Гонтан исмли эркак кўп йиллик машаққатли излашлардан кейин 24 йил аввал ўғирлаб кетилган ўғли билан учрашишга муваффақ бўлди. Ота бунинг учун бутун мамлакат бўйлаб мотоциклда 500 минг кмдан кўпроқ йўл босиб ўтди ва кўплаб машаққатларни бошдан кечирди.
Эркакнинг ўғли болалик вақтида Шаньдун провинциясидаги уйи олдида ёлғиз ўйнаб юрганда одамфурушлар томонидан ўғирлаб кетилган. Гумонланувчилардан бири – Тан исмли аёл болани ушлаб, автобус бекатига олиб борган. У ерда аёлни Ху исмли шериги кутиб турган. Сўнгра жуфтлик шаҳарлараро автобусда болани қўшни Хэнан провинциясига олиб борган ва у ерда сотиб юборган.
Хитой жамоатчилик хавфсизлиги вазирлиги маълумотларига кўра, полиция боланинг шахсини ДНК таҳлили бўйича аниқлашга муваффақ бўлган. Кейинроқ болани ўғирлаб кетган жиноятчилар ҳам топилиб, қўлга олинган.
Жигарбандидан айрилган эркак ўз ўғлини қидириш вақтида кўплаб машаққатларга дуч келди. Жумладан, у калтакланишлар ва таланишларни бошдан ўтказди, ҳаттоки оч қолган кунлари ҳам бўлди. Ота ўғлини қидириш вақтида 10та мотоциклни алмаштиришига, бор будини сарфлашига тўғри келди. Эътиборлиси, у бу вақт ичида 7 нафар ўғирлаб кетилган бошқа болани топишда ва ота-онасига қайтаришда ёрдам берди.
Ва ниҳоят, 2021 йилда ота ўзининг анча улғайиб қолган ўғли билан топишиш бахтига муяссар бўлди. Таъкидланишича, ўғил ўқишни битириб, ҳозирда ўқитувчи бўлиб ишламоқда.
Хитойда болалар ўғирлиги катта муаммо ҳисобланади. Маълумотларга кўра, Хитойда ҳар йил 20 минггача бола ўғирлаб кетилади. Улардан кўпчилиги мамлакат ичида ва хорижда боқиб олиш учун сотиб юборилади.

Комментарии (0)