Тожикистонга келаётган ўнлаб юк машиналари уч ойдан буён Қирғизистон чегарасида ушлаб турилгани маълум қилинди
Тожикистон транспорт вазири Азим Иброҳимнинг сўзларига кўра, у бу масалани Қирғизистон президентининг 14 июн куни Душанбега қилган ташрифи чоғида қўшни мамлакат транспорт вазири билан муҳокама қилган.
Қирғизистоннинг Боткен областида туриб қолган 60та юк машинаси масаласи ҳалигача ечилмади, деб маълум қилди Тожикистон транспорт вазири Азим Иброҳим.Иброҳимнинг сўзларига кўра, у бу масалани Қирғизистон президентининг 14 июн куни Душанбега қилган ташрифи чоғида қўшни мамлакат транспорт вазири билан муҳокама қилган.
«У бу масалани ҳал қилишга ваъда берганди, аммо афсуски, ҳеч қандай ижобий натижа бўлмади», - деди Азим Иброҳим.
Тожикистон транспорт вазирининг таъкидлашича, ушлаб турилган юк машиналари ҳайдовчиларининг уч нафари Тожикистон фуқароларидир, қолган барча ҳайдовчилар Қирғизистон фуқаролари ҳисобланади.
Аввалроқ Россиядан Тожикистонга йўл олган юк машиналари Боткен областида тўхтатилгани хабар қилинганди.
Юк машиналарининг тўхтатилишига ўнлаб кишилар ўлимига олиб келган тожик-қирғиз чегарасида юз берган қуролли тўқнашув сабаб бўлган.
Комментарии (0)