Япониялик аёл Олимпиада ўтказилишига норозилик сифатида Олимпия машъаласини ўчиришга уринди
Япониялик 53 ёшли аёл Токиода Олимпиаданинг ўтказилишига норозилик сифатида Олимпия машъаласини ўчиришга ҳаракат қилди.
Аёл Олимпия машъаласи эстафетаси вақтида машъалани олиб кетаётган иштирокчининг яқинлашишини пойлаб туриб, сўнгра сув пурковчи ўйинчоқ тўппончадан алангани ўчирмоқчи бўлган. У бунда “Олимпия ўйинлари тамом!” деб бақирган. Шундан кейин аёл ҳибсга олинган.
2020 йилда ўтиши керак бўлган Токио Олимпиадаси пандемия сабабли 2021 йилга қолдирилганди. Ўйинларни 23 июлдан 8 августгача ўтказиш режалаштирилган.
Коронавирус тарқалиши хавфи сабабли Олимпиада мусобақаларини хорижий томошабинларсиз ўтказишга қарор қилинди. 21 июнда трибуналарга қўйилиши мумкин бўлган маҳаллий томошабинлар сони 10 минг киши билан чекланиб қўйилган. Шу билан бирга спорт объектларининг мусобақалар вақтида мухлислар билан тўлиши улар сиғимдорлигининг 50 фоизидан ошмаслиги керак.
Ўйинлар давомида эпидемиологик вазият ёмонлашгудек бўлса, чекловлар қатъийлаштирилиши мумкин.

Комментарии (0)