Россия ТИВ Чехиянинг Врбетицeдаги портлашлар учун компенсация талаб қилишини товламачилик деб атади
Аввалроқ Чехия ҳукумати 2014 йилда Врбетицe қишлоғидаги қурол-яроғ омборларида юз берган портлашлар оқибатида етказилган зарарни қоплаш учун Россиядан компенсация талаб қилгани айтилганди. Хабар қилинишича, Чехия ҳукумати зарарни 650 млн крон (25,5 млн евро) деб баҳолаган.
Россия ташқи ишлар вазирлиги Чехиянинг Врбетицeдаги портлашлар учун компенсация талаб қилишини товламачилик деб ҳисоблайди. Бу ҳақда вазирлик расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.«Эслатиб ўтмоқчиман. Одатда бундай тарзда – суд ва терговларсиз ҳаракат қиладиган, таҳдид ва ҳақоратлар билан пул талаб қиладиганларни товламачилар деб аташади», — деб ёзди у ўз Telegram-каналида.
Захарованинг сўзларига кўра, Чехия ўз баёнотлари билан Россияга дўст бўлмаган мамлакат мақомини исботламоқда.
Аввалроқ Чехия ҳукумати 2014 йилда Врбетицe қишлоғидаги қурол-яроғ омборларида юз берган портлашлар оқибатида етказилган зарарни қоплаш учун Россиядан компенсация талаб қилгани маълум бўлганди.
Mlada fronta Dnes газетасининг ёзишича, Чехия ташқи ишлар вазири ўринбосари Мартин Смолек Россиянинг Чехиядаги элчиси Александр Змеевскийга портлаш оқибатида етказилган зарарларни тўлиқ қоплаш талаб қилинган дипломатик нотани топширган.
Нашр хабарига кўра, Чехия ҳукумати зарарни 650 млн крон (25,5 млн евро) деб баҳолаган.
17 апрелда Чехия бош вазири Андрей Бабиш мамлакат махсус хизматларидан Врбетицeдаги ҳодисага Россия бош разведка бошқармаси ходимлари алоқадорлиги ҳақида ахборот олганини маълум қилганди. Бу айбловлар Чехия ва Россия ўртасидаги муносабатлар таранглашишига олиб келди.
Врбетицeдаги портлашлар 2014 йил 16 октябрда ва 3 декабрда юз берган. Портлашлар оқибатида 2та омбор йўқ бўлган, 2 киши ҳалок бўлган.
Бир ярим ойдан кейин биринчи омбордан бир километр узоқликда жойлашган бошқа омборда кучли портлаш содир бўлган. Бу ерда 100 тоннага яқин ўқ-дори сақланган.
Комментарии (0)