Арманистондаги сайловларда Никол Пашинян партияси ғалаба қозонди
Арманистондаги барча 2 008та сайлов участкаларида овозларни ҳисоблаш натижаларига кўра, мамлакат бош вазири вазифасини бажарувчи Никол Пашиняннинг «Фуқаролик шартномаси» партияси парламент сайловларида ғалаба қозонди.
20 июнь куни Арманистонда парламент сайловлари бўлиб ўтди, унда 21та партия ва тўрт блок қатнашди.
МСК маълумотларига кўра, Пашинян тарафдорлари 53,92 фоиз, Арманистон собиқ президенти Роберт Кочаряннинг «Арманистон» блоки 21,04 фоиз овоз тўплаган.
Учинчи ўринни Арманистон собиқ президенти Серж Саркисяннинг «Шон-шараф» блоки 5,23 фоиз овоз билан эгаллади. Шу билан бирга, блок парламентга кириши учун 7 фоизлик тўсиқдан ўтиши керак эди.
Таниқли тадбиркор Гагик Царукяннинг «Фаровон Арманистон» партияси 3,96 фоиз овоз тўплаяпти. Унинг учун ўтиш тўсиғи беш фоизни ташкил қилади.
Пашиняннинг ўзи аввалроқ Арманистон халқи «пўлат» инқилобини амалга оширганини маълум қилиб, «сиёсий ҳаёт ва ижтимоий салоҳиятни бирлаштириш бўйича қарашларини тушуниш учун барча соғлом сиёсий кучлар билан» маслаҳатлашувларни бошлашга ваъда берганди.
Кочаряннинг блоки сайлов натижаларини шубҳали деб атади. «Улар ўтган саккиз ой ичида биз кўрган жамоат ҳаётининг турли хил кўринишлари, жамоатчилик фикри сўровларининг барча натижаларидан кескин фарқ қилади», дея маълум қилишди альянсда.

Комментарии (0)