Байден Путин билан муносабатларни барқарорлаштириш масаласини муҳокама қилиш ниятида экани маълум қилинди

Байден Путин билан муносабатларни барқарорлаштириш масаласини муҳокама қилиш ниятида экани маълум қилинди

Блинкеннинг сўзларига кўра, АҚШ Россия билан муносабатларни кескинлаштиришга интилмайди, аммо нодўстона деб ҳисобланувчи ҳаракатларга жавоб қайтаради.

АҚШ президенти Жо Байден Россия президенти Владимир Путин билан икки мамлакат муносабатларини барқарорлаштириш борасида музокара ўтказмоқчи. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ Россия билан муносабатларни кескинлаштиришга интилмайди, аммо нодўстона деб ҳисобланувчи ҳаракатларга жавоб қайтаради.
Блинкен 28 апрел куни АҚШ ва Россия президентлари мулоқотида қатор масалалар муҳокама қилиниши мумкинлигини айтганди. 
Аввалроқ Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаков Россия ва Америка етакчиларининг учрашуви июнда бўлиб ўтиши мумкинлигини маълум қилганди.
Апрел охирларида Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки Жо Байден Владимир Путин билан учрашув чоғида Украинадаги низо ва Алексей Навальний билан боғлиқ вазият мавзусини кўтариши мумкинлигини айтди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий