Дания Johnson & Johnson вакцинасини қўллашдан воз кечди
Дания соғлиқни сақлаш бошқармаси Johnson & Johnson компаниясининг коронавирусга қарши вакцинасини қўллашдан воз кечди.
Дания соғлиқни сақлаш вазири Магнус Хеуникенинг таъкидлашича, бу қарор вакцина эмланганларда «ноодатий» тромблар ҳосил қилиши билан боғланган.
Данияга етказиладиган жами коронавирусга қарши вакциналарнинг учдан бир қисмига тўғри келган J&J вакцинаси эмлаш дастуридан чиқарилиши мамлакатда эмлаш жараёнига сезиларли таъсир қилиши мумкин.
Аввалроқ Европанинг бошқа давлатларида ҳам J&J вакцинаси қўлланиши юқоридаги сабабга кўра тўхтатилганди.

Комментарии (0)