Немис тилида пандемия билан боғлиқ 1200дан кўпроқ янги сўз пайдо бўлди

Немис тилида пандемия билан боғлиқ 1200дан кўпроқ янги сўз пайдо бўлди

Немис тилида коронавирус пандемияси бошидан бери у билан боғлиқ 1200дан кўпроқ янги сўз пайдо бўлди. Ушбу сўзлар пандемия вақтида долзарб бўлган ижтимоий масофалашув, эмлаш, карантиндан толиқиш ва ўзини яккалаш билан боғлиқ.

New York Post нашрининг ёзишича, пандемия немис тилида сўзлар танқислиги муаммосини юзага келтирди. Янги сўзларга эҳтиёж фуқароларнинг пандемия шароитидаги янги турмуш тарзи билан боғлиқ ҳолда пайдо бўлди.
Таъкидланишича, луғатнинг янги сўзлар билан бойиши аҳоли ўртасида хавотирланиш даражасини камайтиради. Берлин oзод университети доктори Кристин Мерснинг таъкидлашича, немислар шу тариқа бироз тинчланадилар.
«Дунёда янги ҳодисалар юз берганда, биз улар учун янги номлар қидирамиз. Номсиз ҳодисалар одамларда қўрқув ва ожизлик ҳиссини туғдиради. Бироқ биз нарса-ҳодисалар номини билсак, у ҳақда бемалол гаплаша оламиз. Бу инқироз вақтида жуда муҳимдир», деб айтган мутахассис.
Қуйида немис тилида пандемия билан боғлиқ пайдо бўлган сўзлардан бир нечтаси келтирилган:
  • Balkonsänger – балконда куйловчи.
  • Maskentrottel – бурнини беркитмаган ҳолда ҳимоя ниқоби таққан одам.
  • Hamsterkauf – ваҳимада озиқ-овқат захиралаш.
  • Anderthalbmetergesellschaft – 1,5 метр масофага амал қилиши лозим бўлган жамият ёки «бир ярим метрлик жамият».
  • Coronamüde – COVID-19’дан толиқиш.
  • Impfneid – эмланганларга ҳасад қилиш.
  • Coronadiktatur – COVID-19 диктатураси.
  • Impfzwang – мажбурий эмлаш.
Бу ўринда бир қатор мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳаттоки Иккинчи жаҳон уруши ҳам немислар сўз бойлигига таъсир қила олмаган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий