Эрдўған Туркияда 17 майгача тўлиқ локдаун жорий этилишини эълон қилди
Чекловлар 29 апрел куни соат 19:00дан бошлаб кучга киради ва 17 май куни 05:00да якунланади.
Коронавирус эпидемияси авж олгани сабабли Туркияда 29 апрелдан 17 майгача тўлиқ локдаун жорий этилади. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған эълон қилди, деб хабар берди Anadolu агентлиги.Туркияда бу давр мобайнида:
- шаҳарлараро қатновлар чекланади;
- мактабларда қатнаб ўқиш тўхтатилади;
- жамоат транспортида йўловчилар сиғими 50 фоиздан оширилмайди;
- аксарият муассасалар ёпилади.
Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар сони 4,6 миллиондан ошган, жами ўлимлар сони 38,7 мингга етган. Ўтган суткада 37,3 минг кишида коронавирус аниқланган.
Комментарии (0)