Россия мудофаа вазири Тожикистонга борди

Россия мудофаа вазири Тожикистонга борди

Сергей Шойгу Тожикистон мудофаа вазири Шерали Мирзо билан учрашув ўтказиши режалаштирилган.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) мудофаа вазирлари кенгаши йиғилишида қатнашиш учун ишчи ташриф билан Тожикистонга борди.
Хабар қилинишича, Сергей Шойгу Тожикистон мудофаа вазири Шерали Мирзо билан учрашув ўтказиши режалаштирилган.
Аввалроқ КХШТ матбуот котиби Владимир Зайнетдинов Душанбеда ўтказиладиган йиғилишда ҳарбий хавфсизлик, таҳдидларга қарши туриш ва уларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинишини айтганди.
КХШТга Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон аъзо ҳисобланади.

Комментарии (0)

Оставить комментарий