Исроил ва Греция ўзаро муносабатлар тарихидаги энг йирик мудофаа шартномасини имзолади

Исроил ва Греция ўзаро муносабатлар тарихидаги энг йирик мудофаа шартномасини имзолади

Исроил ва Греция мудофаа вазирликлари Греция ҳарбий-ҳаво кучлари учувчиларини тайёрлаш бўйича марказ ташкил этиш ва 22 йил давомида унга хизмат кўрсатиш бўйича 1,65 млрд долларлик шартнома имзолади.  

Исроил мудофаа вазирлигида таъкидланишича, Elbit Systems деб номланадиган марказни қуриш бўйича ушбу шартнома икки давлат ўртасида тузилган энг йирик мудофаа шартномаси ҳисобланади.
Шартнома доирасида Грецияда Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг учувчилар академияси намунаси бўйича ҳарбий учувчиларни тайёрлаш халқаро маркази ташкил этилади. У Италияда ишлаб чиқарилган 10та M-346 русумидаги ўқув-машғулот самолёти билан жиҳозланади. Шунингдек, Греция ҳарбий авиациясига қарашли Т6 самолётлари модернизация қилинади. 
Исроил мудофаа вазири Бени Ганц ушбу битим “икки давлат ўртасидаги мудофаа, иқтисодиёт ва сиёсат соҳаларидаги ҳамкорлик ва шерикликни мустаҳкамлашини” айтган. 
Греция Туркия билан Эгей денгизи ва Шарқий Ўрта ер денгизи ҳудудида ўзаро қарама-қаршилик кучаяётгани ортида ўз мудофаасини мустаҳкамламоқда. Расмий Афина режаларида ҳарбий самолётлардан ташқари, вертолётлар ва 4та фрегат харид қилиш бор. Шунингдек, Германияда ишлаб чиқарилган яна 4та фрегат модернизация қилинади. Бундан ташқари, Греция қуролли кучлари сафлари 5 йил давомида қўшимча 15 минг аскар билан тўлдирилади.

Комментарии (0)

Оставить комментарий