Сурияда май охирида президент сайловлари бўлиб ўтади
Сурия парламенти – Миллий кенгаш мамлакатда президент сайловлари ўтказиладиган санани белгилади. Сайловлар 26 май куни бўлиб ўтади.
Суриянинг Sana ахборот агентлигининг хабар беришича, номзодлардан ҳужжатлар қабул қилиниши 19 апрелдан бошланади ва 28 апрелгача давом этади.Хориждаги сурияликлар элчихоналарда 20 май куни овоз беришлари мумкин бўлади.
Суриядаги аввалги президент сайловлари 2014 йилда бўлиб ўтган. Ўшанда 24 киши президентликка илгари сурилган, бироқ улардан 3 нафаригина сайловларга қўйилган. Сайловларда амалдаги президент Башар Асад 88 фоиздан кўпроқ овоз билан ғалаба қозонган. Бироқ сайловлар натижалари кўпгина давлатлар томонидан тан олинмаган.
Конституцияга кўра, Асад яна битта 7 йиллик муддатга сайланиши мумкин.
Агар Сурия президенти сайловлари БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2254-сонли резолюциясига тўғри келмаса, унда хорижий давлатлар сайловлар натижаларини тан олмаслиги мумкин.
55 ёшли Башар Асад Сурия президенти лавозимини 2000 йилдан бери эгаллаб келади.
Комментарии (0)