Индонезия ва Шарқий Тимордаги ёмон об-ҳаво 100 дан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлди
Икки қўшни давлат - Индонезия ва Шарқий Тиморда кучли ёғингарчилик оқибатида юзага келган тошқинлар ва кўчкилар 113 кишининг ҳаётига зомин бўлди.
Reuters ахборот агентлигининг хабар беришича, Индонезиянинг жанубий қисмида табиий офат оқибатида ҳалок бўлганлар сони 86 кишига етган, яна 71 киши бедарак йўқолган. Умумий ҳисобда табиий офатдан 30 минг индонезиялик жабр кўрган.Бундан ташқари, табиий офат ҳудудида 5та кўприк қулаб тушган ва кўплаб йўллар қўпорилиб тушган дарахтлар билан тўсилиб қолган. Бу эса қутқарув амалиётини ўтказишни қийинлаштирмоқда.
Индонезия президенти Жоко Видодо жабрланганларга ўз ҳамдардлигини билдирган ва аҳолига ёмон об-ҳаво шароитларида расмий шахслар кўрсатмаларига амал қилишни тавсия қилган.
Табиий офат, шунингдек, қўшни Шарқий Тиморда 27 кишининг ҳаётига зомин бўлган. 7 мингга яқин одам ўз уйини тарк этишга мажбур бўлган.
Икки давлат ҳудудидаги тошқинлар 4 апрелга ўтар кечаси бошланган. Унинг оқибатида юзлаб уйлар сув стида қолган.
Прогнозларга кўра, яқин кунларда ёғингарчилик ва шамол янада кучайиши мумкин.
Комментарии (0)