Путин ўзига яна Россия президентлигига сайланиш имконини берувчи қонунни имзолади

Путин ўзига яна Россия президентлигига сайланиш имконини берувчи қонунни имзолади

Россия президенти Владимир Путин ўзига яна икки марта давлат раҳбарлигига сайланиш имконини берувчи қонунни имзолади. Ҳужжат Конституцияга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ қабул қилинди.

«РФ президентини сайлаш тўғрисида»ги қонунга кўра, бир шахс Россияда икки мартадан ортиқ президент бўлиши мумкин эмас.
Аммо бу қоида Путинга алоқадор эмас - ушбу чеклов Конституциядаги тузатишлар кучга киргунига қадар давлат раҳбари бўлиб ишлаганларга нисбатан қўлланмайди. Шу тариқа, Путиннинг президентлик қилган муддатлари «нолга» тенглашади, бу эса унга президентлик сайловларида яна номзод сифатида қатнашиш имконини беради.
Путин 2000, 2004, 2012 ва 2018 йилларда президентликка сайланганди. Энди у 2024 ва 2030 йилларда ҳам сайловда иштирок этиши мумкин. 2008-2012 йилларда Дмитрий Медведев президент бўлганида президентлик муддатини 4 йилдан 6 йилга оширишни таклиф қилган ва бу ўзгариш амалга ошганди.
Медведевнинг ўзига бу ўзгариш тааллуқли бўлмаган, чунки у 2012 йилда президентликни якунлаганди.
Путин Кремлга қайтгач, Медведев ҳукумат раҳбарига айланган, 2020 йил бошида, Путин Конституцияга ўзгартиришлар киритиш ғояси ҳақида эълон қилганида Медведев истеъфога чиққанди.
«Ноллаштириш» ҳақидаги тузатиш
2020 йил 10 март куни Давлат думаси йиғилиши чоғида депутат Валентина Терешкова кутилмаганда Путин учун президентлик муддатини «нол» қилишни таклиф қилганди. Ўша вақтдаги қонунчилик Путин янги муддат учун сайловда қатнашишига имкон бермасди.
Россияда президентлик муддатини нолдан ҳисоблаш таклиф қилинди. Путин бунга қарши эмас
Конституцияга киритиладиган ўзгартиришлар – Путинга президентликда қолиш учун янги имконият
Путин эса зудлик билан Думага етиб келган ва Конституциявий суд маъқулласа ва сайловчилар референдумда Конституцияга ўзгартиришлар киритишни ёқлаб овоз берса, ўз муддати ноллаштирилишига рози бўлишини айтади.
Шаҳаншоҳ. Яна Путин ва референдум ҳақида
Конституциявий судда бунга қаршилик билдирувчилар топилмаган, референдумда ҳам кутилган натижага эришилганди - коронавирус пандемияси туфайли овоз бериш 2020 йил апрелида эмас, эпидемиологик вазият бироз барқарорлашганида, 2020 йил 25 июнидан 1 июлигача бўлган муддатда ўтказилган, натижаларга кўра, фуқароларнинг 78 фоизи асосий қонуннинг янги таҳририни қўллаб-қувватлагани маълум бўлганди.
«Путинни тахтда қолдириш» ҳафталиги. Россияда конституцияга ўзгартиришлар киритиш учун референдум
Ўша куниёқ Давлат думаси Терешкова таклиф қилган тузатишлар тўпламига розилик билдиради.
2020 йил ноябрида овоз бериш натижаларига кўра депутатлар Павел Крашенников ва Ольга Савастьянова, шунингдек, Федерация кенгаши аъзоси Андрей Клишас Давлат думасига Путиннинг президент этиб қайта сайланишига рухсат берувчи қонун лойиҳасини киритади ва Давлат думаси ҳам, Федерация кенгаши ҳам уни маъқуллайди.
Ўтмишда Путин бир неча марта Конституцияга ўзгартириш киритиш ғояси ўзи ҳокимиятда қолиши учунгина эмаслигини айтган.
Давлат думаси 2021 йил 24 март куни учинчи ва охирги ўқишда амалдаги давлат раҳбари Владимир Путиннинг президентликка қайта сайланиш учун ўз номзодини кўрсатишга имкон берувчи қонун лойиҳасини қабул қилди.
Бугун Путин томонидан имзоланган қонунда президентликка номзодлар учун янги талаблар ҳам акс этган. Номзод камида 35 ёш бўлиши, Россияда камида 25 йил яшаган бўлиши, чет эл фуқаролигига эга бўлмаслиги ёки аввал хорижда яшаш учун рухсатнома олмаган бўлиши керак.
Шу билан бирга, «муқаддам тўлиқ ёки бир қисми РФ ҳудудига қўшиб олинган давлат фуқароси бўлган» президентликка номзодларга бундай талаб қўлланмайди.
Бу эса назарий жиҳатдан 2014 йилда Россия томонидан босиб олинган Қрим фуқароси ҳам президентликка сайланиши мумкинлигини англатади.

Комментарии (0)

Оставить комментарий