Қозоғистон пойтахтида карантин чоралари қатъийлаштирилади
Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кўпаяётгани сабабли 30 мартдан янги чекловлар киритилади. Тегишли қарорни шаҳарнинг бош давлат шифокори Сархат Бейсенова имзолаган.
Қарорга кўра, Нур-Султонда вирус билан касалланиш ҳолатлари кўпаяётгани ва шаҳар “қизил ҳудуд”да қолаётгани сабабли оммавий тадбирлар ўтказилиши ва уларда иштирок этишга, фаолияти тикланмаган объектларга ташриф буюришга тақиқлов ўз кучида қолади.
Бундан ташқари, савдо-кўнгилочар ва савдо марказлари, савдо уйлари иш вақти иш кунлари соат 17гача қисқартирилади. Уларга дам олиш кунлари фаолият юритиш тақиқланади. Талабалар ва битирувчи синфлар (9-, 11- ва 12-синфлар) ўқувчиларидан ташқари барча ўқувчилар масофадан ўқишга ўтказилади. Ресторан ва кафелар иш кунлари соат 7дан 22гача фаолият юритади, дам олиш кунлари улар фақат таом етказишгагина ишлайди.
Шунингдек, давлат идоралари, миллий компаниялар ва корхоналар маъмурияти ходимларининг камида 80 фоизи масофадан ишлашга ўтказилиши кўзда тутилган.
Дам олиш кунлари жамоат транспорти фаолиятига тақиқлов ўз кучида қолади.
Нур-Султон 10 март кунидан коронавирус тарқалиш хавфи юқори бўлган “қизил ҳудуд”да қолмоқда. Охирги маълумотларга кўра, шаҳарда пандемия бошидан бери умумий ҳисобда 30 мингдан кўпроқ касалланиш ҳолати қайд этилган. Кунлик касалланиш ҳолатлари сони эса 300дан кўпроқни ташкил қилмоқда.

Комментарии (0)