Хитой вакциналари билан эмланганлар сони 100 миллиондан ошди
Хитой фармацевтик компаниялари дунёда 100 млндан кўпроқ одамни коронавирусга қарши вакцина билан таъминлади. Хитойда айни вақтда вирусга қарши бир, икки ва уч босқичда эмлашга мўлжалланган 5та вакцина ишлаб чиқилган.
“Хитой ва хорижда 100 млндан кўпроқ одам Хитой вакциналари билан эмланди. Шу билан бир вақтда вакциналар ишлаб чиқарилиши кўлами ошмоқда”, деб айтилган Хитой давлат кенгаши хабарида. Таъкидланишича, Хитой вакциналари амалда ўз хавфсизлиги ва самарадорлигини исботлаган.Аввалроқ Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Пекин ўз вакциналарини 69та ривожланаётган давлатга бепул етказаётганини, 43та давлатга уни сотаётганини маълум қилган. ЖССТ Хитойнинг Sinovac ва Sinopharm фармацевтик компанияларидан вакциналар ҳақида олинган маълумотларни текширмоқда ва уларнинг Хитойдаги корхоналарида инспекциялар ўтказмоқда.
Комментарии (0)