Бангладешдаги қочқинлар лагерида йирик ёнғин юз берди

Бангладешдаги қочқинлар лагерида йирик ёнғин юз берди
Бангладешнинг Кокс-Базар шаҳрида мянмалик роҳинжа қочқинлари учун мўлжалланган Балухали лагерида йирик ёнғин юз берди. Воқеа оқибатида бир неча киши ҳалок бўлган.
Ёнғин сабаби ҳозирча номаълум. У лагердаги мингга яқин кулбаларни йўқ қилган. Ҳалок бўлганлар бор, уларнинг сони аниқлаштирилмоқда.
Шаҳар маъмуриятининг маълум қилишича, ёнғинни ўчиришга ўт ўчирувчилар, қутқарув хизматлари ходимлари ҳамда кўнгиллилар жалб қилинган.
Гувоҳларнинг таъкидлашича, лагер атрофидаги тўсиқлар ёнғиндан қочишни қийинлаштирган. 
SBS News телеканали маълумотларига кўра, ёнғин оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлган, 20 минг киши омон қолган. Ушбу ёнғин охирги бир неча йил ичида қочқинлар лагерларида юз берган энг йирик ёнғинлардан бири бўлган.  
Ҳозирда миллиондан кўпроқ роҳинжа мусулмонлари Бангладеш жанубидаги лагерларда яшамоқда. Уларнинг аксарияти Мянмадан 2017 йилда ҳарбийлар содир этган қатағонлар вақтида қочиб кетган. БМТ роҳинжаларга қарши қатағонларни геноцид деб баҳолаган, бироқ Мянма буни рад этиб келади.

Комментарии (0)

Оставить комментарий