Хитой Европа иттифоқи санкцияларига қарши жавоб санкциялари киритди

Хитой Европа иттифоқи санкцияларига қарши жавоб санкциялари киритди

Хитой ташқи ишлар вазирлиги Европа иттифоқининг 30 йилдан кўпроқ вақт ичида Пекинга нисбатан киритган илк санкцияларига қарши жавоб санкциялари киритди. Санкциялар остига Европа иттифоқининг 10 жисмоний ва 4та юридик шахси тушган.  

“22 март куни Европа иттифоқи Синцзянда инсон ҳуқуқлари бузилиши важи остида Хитой фуқаролари ва ташкилотларига қарши бир томонлама санкциялар киритди. Ёлғонга асосланган ушбу қадам фактларни рад этиб, бузиб кўрсатади, Хитойнинг ички ишларига катта даражада аралашиш ҳисобланади, халқаро ҳуқуқ ва халқаро муносабатларнинг таянч меъёрларини яққол бузади ҳамда Хитой ва Европа иттифоқи муносабатларига путур етказади”, деб айтилган Хитой баёнотида.
Таъкидланишича, Пекиннинг санкциялари остига Европарламентнинг беш депутати - Райнхард Бутикофер, Михаэл Галер, Рафаэл Глюксманн, Илхан Кучюк, Мириам Лексман, Нидерландия, Белгия ва Литва парламентлари вакиллари Сёрд Сёрдсма, Самюэл Коголати ва Довиле Шакалене, немис ва швед олимлари Адриан Ценц ва Борн Ерден, Еврокенгашнинг сиёсат ва хавфсизлик бўйича қўмитаси, Европарламентнинг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси, Герхард Меркатор номидаги хитойшунослик институти (Германия) ва “Демократиялар алянси” жамғармаси (Alliance of Democracies Foundation, Дания) тушган.
Юқорида тилга олинган шахсларга ва уларнинг оила аъзоларига Хитойга, жумладан Ҳонгконг ва Макаога кириш, ташкилотларга эса Хитойда фаолият юритиш тақиқланади.
Пекиннинг таъкидлашича, агар Европа иттифоқи инсон ҳуқуқлари соҳасида иккилик стандартлари сиёсатини бас қилмаса, Пекин янги чоралар кўради.
“Хитой Европа иттифоқига ўзига боқиб, йўл қўйган хатосининг жиддийлигини англаши ва уни тўғрилаши лозим. У бошқаларга инсон ҳуқуқлари ҳақида маърузалар ўқишни бас қилиб, уларнинг ички ишларига аралашишни тўхтатиши лозим”, деб айтилган баёнотда.
Аввалроқ ЕИ кенгаши инсон ҳуқуқлари бузилишига нисбатан санкциялар режими доирасида турли давлатлар фуқаролари ва ташкилотларига нисбатан санкциялар киритишга қарор қилган. Жумладан, санкциялар рўйхатига Хитойнинг тўрт нафар жисмоний ва битта юридик шахси киритилган. Уларнинг ЕИдаги активлари музлатилади, Евроиттифоққа киришлари тақиқланади. Брюссел Хитойга қарши санкцияларни уйғурларнинг геноцид қилиниши билан боғламоқда.

Комментарии (0)

Оставить комментарий