АҚШ Путиннинг Байден билан жонли эфирда суҳбатлашиш таклифини рад этди

АҚШ Путиннинг Байден билан жонли эфирда суҳбатлашиш таклифини рад этди

18 март куни Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Жо Байден билан жонли эфирда суҳбатлашмоқчи эканлигини айтганди.

АҚШ Россия президенти Владимир Путин ва Америка етакчиси Жо Байден ўртасида тўғридан тўғри эфирда суҳбатлашиш ҳақидаги таклифни рад этди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
«Америка томони Россия президенти В. Путиннинг АҚШ президенти Ж. Байден билан 19 ёки 22 март куни икки томонлама муаммоларни муҳокама қилиш учун очиқ режимда видеоанжуман шаклида суҳбатлашиш тўғрисидаги таклифини рад этганини афсус билан маълум қиламиз», — дейилади Россия ТИВ хабарида.
18 март куни Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Жо Байден билан жонли эфирда суҳбатлашмоқчи эканлигини айтганди.
 Россия президентининг фикрича, унинг Байден билан "тўғридан тўғри очиқ баҳси" икки мамлакат халқлари учун ҳам, бошқа давлатлар учун ҳам қизиқ бўлади.
Шундан сўнг Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки Байден 19 март куни жуда банд бўлишини маълум қилди

Комментарии (0)

Оставить комментарий