Коррупция учун судланган Николя Саркози яна суд олдида жавоб беради
Франциянинг собиқ президенти, коррупция учун судланган Николя Саркози яна судланувчилар ўриндиғидан жой олиши мумкин. У ўз сайлов кампаниясини молиялаштиришдаги қонунбузарликда гумон қилинмоқда.
BFMTV телеканалининг хабар беришича, Саркозининг президентлик кампанияси учун 2012 йилда Париждаги Розилик майдонида ўтган намойишлардан бири “Бигмалион” компанияси томонидан ташкиллаштирилган. Бундай тадбирлардан ҳаммаси бўлиб 40та бўлган.
Таъкидланишича, Францияда президентликка номзодларнинг сайловолди кампанияси харажатлари қонунга кўра 22,5 млн евродан ошмаслиги лозим. Бундан ортиқ харажатлар учун жазо кўзда тутилган. Бироқ маълум қилинишича, Саркозининг сайлов кампанияси унга ва унинг тарафдорларига 42,8 млн еврога тушган.
Собиқ президентнинг сайлов кампанияси атрофида 2014 йилда можаро авж олган. Ўшанда ҳар бир тадбир учун иккита ҳисобот юритилгани, унинг доирасида “Бигмалион” Саркози штабига рақамлар кичрайтирилиб кўрсатилган ҳисобни тақдим қилгани, қолган суммани эса собиқ президентнинг “Халқ ҳаракати учун иттифоқ” партияси тўлагани аниқланган.
Ушбу иш бўйича судланувчилар ўриндиғидан 14 киши, жумладан “Бигмалион” ходимлари ва Жером Лаврийо бошчилигидаги Саркози сайлов кампаниясининг вакиллари жой олган. Лаврийо фирибгарликларда иштирок этганини, бироқ фирибгарлик схемалари ташаббусчиси бўлмаганини тан олган.
Энди суд ҳар бир судланувчининг бу ишдаги айбдорлик даражасини аниқлаши керак бўлади. Ушбу иш бўйича суд жараёни май ойида бошланиши кутилмоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, Саркози айбдор деб топилса, унга бу иш бўйича қўшимча бир йил қамоқ жазоси белгиланиши ҳамда 3,7 минг евро жарима солиниши мумкин.
Аввалроқ Саркози коррупция ва судьяларни сотиб олишда айбдор деб топилиб, 3 йиллик қамоққа ҳукм қилинганди. Собиқ президент белгиланган муддатнинг 2 йилини шартли равишда ўтайди.

Комментарии (0)