Қозоғистонда март охирида туркий тилли давлатларнинг норасмий саммити бўлиб ўтади
Қозоғистонда март охирида туркий тилли давлатларнинг норасмий саммити бўлиб ўтади
"Қозоғистоннинг биринчи президенти – элбоши Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан 31 март куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг норасмий саммити бўлиб ўтади. Кенгашга аъзо барча давлатларнинг раҳбарлари ва ушбу ташкилотда кузатувчи ҳисобланган Венгрия бош вазири форумда қатнашишини тасдиқлади", - дейилади хабарда.
Маълумот берилишича, саммит якунида Туркистон турк оламининг маънавий пойтахти деб эълон қилиниши кўзда тутилган декларация имзоланади.
Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши 2009 йил 3 октябрда тузилган. Ҳозирда Туркия, Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ушбу кенгаш аъзолари ҳисобланади. Венгрия кузатувчи мақомига эга.
Туркия, Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ушбу кенгаш аъзолари ҳисобланади. Венгрия кузатувчи мақомига эга.
31 март куни Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг норасмий саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги хабар берди."Қозоғистоннинг биринчи президенти – элбоши Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан 31 март куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг норасмий саммити бўлиб ўтади. Кенгашга аъзо барча давлатларнинг раҳбарлари ва ушбу ташкилотда кузатувчи ҳисобланган Венгрия бош вазири форумда қатнашишини тасдиқлади", - дейилади хабарда.
Маълумот берилишича, саммит якунида Туркистон турк оламининг маънавий пойтахти деб эълон қилиниши кўзда тутилган декларация имзоланади.
Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши 2009 йил 3 октябрда тузилган. Ҳозирда Туркия, Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ушбу кенгаш аъзолари ҳисобланади. Венгрия кузатувчи мақомига эга.
Комментарии (0)