Байден солиқларни сезиларли даражада оширмоқчи - ОАВ
Корпорациялардан олинадиган солиқларни 21 фоиздан 28 фоизгача кўтариш ва масъулияти чекланган компаниялар учун солиқ имтиёзларини бекор қилиш кабилар муҳокама қилинмоқда.
АҚШ президенти Жо Байден 28 йил ичида биринчи бор солиқларни сезиларли даражада оширишни режалаштирмоқда, деб ёзади Bloomberg ўз манбаларига таяниб.Қайд этилишича, маблағ 1,9 триллион долларлик ёрдам пакетидан сўнг жорий этиладиган узоқ муддатли иқтисодий дастурни молиялаштириш учун керак. Корпорациялардан олинадиган солиқларни 21 фоиздан 28 фоизгача кўтариш ва масъулияти чекланган компаниялар учун солиқ имтиёзларини бекор қилиш кабилар муҳокама қилинмоқда.
Байден шунингдек, йилига 400 минг доллардан ортиқ даромад топадиганлар учун даромад солиғини оширишни мўлжалламоқда. Бундан ташқари, йилига бир миллион доллардан ортиқ пул топадиганлар учун солиқ ставкасини юқорироқ қилиб белгилаш масаласи кўриб чиқилмоқда. Байден ҳамиша америкаликлар адолатли солиқ сиёсатини хоҳлайди деб ҳисоблаб келган, шунинг учун тенгсизликка қарши курашга эътибор қаратмоқда, деб ёзади нашр.
Аввалроқ Жо Байден пандемия шароитида иқтисодиётни қўллаб-қувватлашга қаратилган 1,9 трлн долларлик чоралар пакетини тасдиқлаганди. Ёрдам пакети эмлаш дастурини кенгайтириш, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш, ишсизлик бўйича ҳафтасига 300 долларлик қўшимча пул беришга сарфланади.
Деярли 2 трлн долларлик ёрдам пакети эмлаш бўйича миллий дастурни янада кенгайтириш, мактабларнинг хавфсиз очилиши, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш, ишсизлик бўйича ҳафтасига 300 долларлик қўшимча пул ва 3,6 минг долларлик болалар пули беришга сарфланади.
Комментарии (0)