Аргентинада президент машинасига ҳужум қилишда гумон қилиниб 5 киши қўлга олинди
Аргентина полицияси мамлакат президенти Алберто Фернандес машинасига ҳужум қилишда гумон қилинган 5 кишини қўлга олди.
Todo Noticias телеканалининг хабар беришича, ҳужум юзасидан полиция ходимлари томонидан тергов ҳаракатлари, жумладан бир нечта тинтув амалга оширилган. Полициячилар ҳужумда гумон қилинган 8 кишини аниқлашга ва улардан 5 нафарини ушлашга муваффақ бўлган.Фернандес кетаётган микроавтобус 13 март куни ҳужумга учраган. Ўшанда президент Чубут провинциясида ёнғинлардан зарар кўрган ҳудудларга ташриф буюрган. Фернандес бошчилигидаги делегация транспорти Лаго-Пуэло шаҳри орқали ҳаракатланаётганда провинция губернатори Мариано Арчони илгари сураётган лойиҳага қарши намойишчилар томонидан ўраб олинган. Кейинроқ намойишчилар президент машинасига тош ота бошлашган ва унинг ойналаридан бирини синдиришган. Воқеа оқибатида ҳеч кимга жабр етмаган.
Комментарии (0)